UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

01 фев 21:18
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ўзбекистон МОҚ вакиллари Пекин шаҳрига етиб боришди

Яна 3 кундан сўнг, аниқроғи 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олади.

Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 91 мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон делегация ҳам иштирок этади. Бугун Ўзбекистон делегациясидан ўрин Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари - Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси, Ташкилий қўмита билан алоқаларга масъул Нозим Атакулов ҳамда Қўмитанинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти бош мутахассиси, матбуот хизматига масъул Нурали Йўлдошевлар Пекин шаҳрига етиб боришди. Ишчи гуруҳи дастлабки текширувлардан муваффақиятли ўтишди. Асосийси вакилларимиз соғ-саломат.

Бу йилги қишки Олимпиадада тоғ чанғиси спортида Комилжон Тўхтаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Спортчимиз 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида ўз чиқишини намойиш этади. Табиийки, очилиш маросимида ҳам у байроқдоримиз бўлиб, “Қуш уяси” стадионига делегациямизни бошлаб чиқади.

Ҳозирги кунда Комилжон Тўхтаев Италияда бўлажак Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Режага кўра спортчимиз ҳам бугун Милан шаҳридан тўғри Пекинга йўл олиши кўзда тутилган. Унинг италиялик мураббийи Маттиа Жианесси эса 9 февраль куни Хитойга етиб боради. Спортчимизнинг Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги ва делегациямизнинг мусобақадаги иштироки давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Режага кўра, бугун ишчи гуруҳи Пекиндаги Олимпия шаҳарчасида қолиб, спортчимиз ва унинг мураббийнинг ташрифи учун тайёргарлик кўради. Эртага эса ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев мусобақада иштирок этадиган Янцин шаҳрига бориб жойлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 фев 21:52:23
Иштирокчи 1та делегатция 10 комедияку
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг