UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0

03 янв 14:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси ўзининг эронлик мутахассиси билан хайрлашди

Теглар :  Оғир атлетика
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган эронлик Саид Азиз Алиҳусайни истеъфога чиқди.

Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда:

"Якунланган 2023 йилда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Саид Азиз Алиҳусайни терма жамоадаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Бугунги машғулотга келган Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Шахрилло Маҳмудов эронлик мутахассиснинг мураббийлик маҳорати, билими ва спортдаги тажрибасини яна бир бор эътироф этган ҳолда ўзаро самарали фаолият ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда унинг келгуси ишларига муваффақият тилади.


Таъкидлаш керакки, Саид Азиз Алиҳусайни ушбу қисқа муддатли меҳнат фаолияти давомида ўз тажрибаларини ишга солган ҳолда турли халқаро мусобақаларда фаол иштирок этган Ўзбекистон оғир атлетикачиларини тайёрлаш ва назорат қилишда салмоқли ютуқларга эришиб, Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензияси учун муҳим рейтинг очколари қўлга киритилишига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон терма жамоаси унинг қўл остида 3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, 4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, унинг мураббийлик маҳорати жамоани Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХИХ Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишида катта кўмак берди. Ушбу мусобақалар давомида Саид Азиз Алиҳусайнининг ҳақиқий профессионал дф фидойи эканини кўрсатди.

Афсуски, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг шартномани узайтириш таклифига қарамай, Саид Азиз Алиҳусайни шахсий сабабларга кўра ўз фаолиятини давом эттирмасликка қарор қилди. Шундай бўлсада, федерация унинг спортчиларга берган беқиёс хизмати, ажойиб маслаҳатлари, фикр-мулоҳазалари ва қўллаб-қувватлашини қадрлайди.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси Саид Азиз Алиҳусайни мураббийлик фаолиятини давом эттиришга қарор қилганда, унинг учун федерация эшиклари ҳар доим очиқлигини билдиради," - дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг