UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

03 май 07:42
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўзбекистон Олимпия ўйинларида. Сидней-2000

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спорт мухлислари учун мамлакатимизнинг Олимпия ўйинларида иштироки ҳақидаги қизиқарли фактларни тақдим қилишда давом этади.

Бугун Сидней-2000 XXVII ёзги Олимпия ўйинларини ёдга оламиз. Даставвал, ушбу Олимпиада ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.

Ўтказилган сана: 15 сентябрь – 1 октябрь
Делегациялар сони: 199
Атлетлар сони: 10,651 нафар (6582 эркак, 4069 аёл)
Медаллар жамланмаси: 28 спорт турида 300 та

Ўзбекистон Сидней-2000 Олимпия ўйинларида

Ушбу Олимпиада делегациямиз ўзининг энг кўп сонли атлетлари билан қатнашган Ўйинлардан бири сифатида тарихда қолган. Сиднейда 12 спорт турида 70 нафар спортчимиз иштирок этган. Яна бир аҳамиятли томони Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг ғалабаси шарафига илк бор ёзги Олимпия ўйинларидаги олтин медалимизга сазовор бўлган эдик. Шунингдек, 2000 йилги Олимпия ўйинларида Артур Таймазов (эркин кураш, -130 кг) кумуш, боксчиларимиз Сергей Михайлов (-81 кг) ва Рустам Саидов (+91 кг) бронза медалларига сазовор бўлишган эди. Бу билан умумжамоа ҳисобида 199 мамлакат орасида 43-ўринни эгаллаганмиз.

Эътиборлиси, Сидней-2000 Олимпия ўйинларида енгил атлетиканинг шоҳ йўналиши бўлмиш 100 метрга кечган эстафета баҳсида ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида, шунингдек, худди шу масофага эркин усулда сузиш баҳсида ҳам эстафета йўналишида иштирок этганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг