UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

25 апр 18:54
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Теглар :  Тимур Кападзе
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоамиз сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудияга Арабистонига қарши кечадиган чорак финал баҳсидан олдин матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Авваламбор барчага хайрли кун. Бу босқичга қадар етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага қизиқарли учрашув бўлади ва баҳсга тайёрмиз деб ўйлайман.


Жасурбек Жалолиддинов

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрлариниз билан бўлишсангиз?

- Бош мураббийимиз кўп маротаба такрорлагандек, мақсадимиз сари интилмоқдамиз. Эртанги учрашувга тайёрамиз.


- Жамоангиздаги ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги баланс ҳақида нималар дея оласиз? Эртанги учрашувга тахминий режангиз борми?

- Саудия Арабистони жуда кучли. Биз уларнинг имкониятларини ўрганиб чиқдик, биз ҳам ўзимизнинг режаларимизни тузиб чиққанмиз. Эртанги учрашувда режамиз бўйича ҳаракат қиламиз.


- Икки йил аввалги финал баҳсида иштирок этган саудиялик футболчилардан бор йўғи икки нафари ҳозирги таркибдан ҳам жой олишган. Бизда эса ягона ўзгариш қанот ҳимоясида рўй берди. Рақиб таркиби ўзгаргани биз учун яхшими ёки ёмон? 

- Икки йил аввалги Саудия Арабистонида ўзгаришлар кўплигини айтдим ўтгандим. Биз Саудия Арабистони билан Осиё ўйинларида ҳам тўқнаш келдик. Рақиб футболчилари ва мураббийларини яхши биламиз. Сўнги икки йил ичида яхши тажриба орттирдик деб ўйлайман. Рақибдан қўрқиш йўқ. Ўз жамоамнинг кучига ишонаман.


- Гуруҳ босқичи давомида бир нечта футболчилари таркибингизга қўшилди. Улар жамоага қисқа вақт ичида кўникиб кета олишдими?

- Легионерларнинг келиши жамоамизга яна куч қўшди. Вьетнамга қарши улар майдонда ҳаракат қилишди ва жамоага қўшилиб кетиши муаммо бўлмади. Эртанги учрашувда улар бизга ёрдам беришда давом этади.


Жасурбек Жалолиддинов

- Олимпиадага чиқиш учун терма жамоангиз узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрмоқда. Кўп меҳнат ва эътибор берилган лойиҳа энг қизғин паллага кирмоқда. Бундай муҳим паллада қанчалик босимни ҳис этяпсизлар? 

- Фақат ўйин ҳақида ўйламоқдамиз. Босим ҳақида ўйлашга вақт ҳам йўқ. Биз асосий фақатгина натижа кўрсатиш учун меҳнат қилмоқдамиз. Қолган факторларга эътибор бермаяпмиз.


Жасурбек Жалолиддинов

- Эртага Олимпия ва футзал терма жамоаларимиз бир вақтга ўйин ўтказишади. Футзал терма жамоамиз кучли рақиб Эронга қарши паркетга чиқишади. Ўзбек футболи учун муҳим кунда футзалчиларимизга нима дея оласиз?

-  Футзалчи акаларимизга ҳам омад тилаймиз. Худо хоҳласа икки терма жамоа ҳам ватанимизга ёруғ юз билан ва яхши натижалар билан қайтади.


- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида пенальтилар серияда Қатарга ютқазгани ҳали хотирамизда яхши сақланиб турибди. Эртанги учрашув олдидан пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрдингизларми? 

- Бундай муҳим учрашувларда ҳар бир жиҳат жуда муҳим. Биз барча тарафлама эртанги учрашувга тайёрмиз деб ўйлайман. Ҳар қандай сценарийга тайёрмиз.


Жасурбек Жалолиддинов

- Ўтган Осиё кубогидаги финалда Тошкентда мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаган эдингиз. Ҳозирги мусобақа эса бошқа мамлакатда ўтказилмоқда. Саудия Арабистони Қатар мамлакатига яқин жойлашгани туфайли гуруҳ босқичи баҳсларида саудиялик мухлислар стадионда жуда кўп эди. Мухлислар сони кўплиги сизларга босим ўтказмайдими?

- Биз ўзбекистонлик мухлисларнинг қўллаб қувватлашини ҳис этмоқдамиз. Стадионда ва телеэкран ортидан бизни кузатиб турган мухлисларимиз бизни дуо қилишларини сўраб қоламан. Саудиялик мухлислар бизга босим ўтказа олишмайди. Биз фақат ўйин ва натижа ҳақида ўйлаяпмиз.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг