UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0

18 июл 07:04
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясига янги раис сайланди

Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари IX Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти Азизжон Камилов, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси мутасаддилари, федерациянинг минтақавий бўлими раҳбарлари, мураббийлар, спортчилар ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Конференция кун тартибидаги асосий масала федерацияга янги раис ва унинг биринчи ўринбосарини сайлашдан иборат эди. Конференцияни олиб борган ташкилот Бош котиби Ж. Атабуллаев федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Кабилжанович Норинбоев номзодини таклиф қилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб қувватлашди ва Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди. 

Раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Дониёр Бахтиёрович Кадиров номзоди илгари сурилди. Делегатлар бу номзодга ҳам ишонч билдиришди ва Дониёр Кадиров бир овоздан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. 

Шундан сўнг, МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов сўз олиб, федерациянинг янги сайланган раҳбарларини Миллий олимпия қўмитаси номидан табриклади.

“Мамлакатимизда шахсан Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгидан-янги спорт мажмуалари, ўқув-машғулот базалари бунёд этилмоқда. Биргина ўқ отиш спортини оладиган бўлсак Тошкент вилоятида, яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак Ўртасаройда ҳар томонлама замонавий талабларга жавоб берадиган ўқ отиш мажмуаси ва ўқув-машғулотлар базаси бунёд этилмоқда. Мазкур мажмуа фойдаланишга топширилгач, бу ерда нафақат маҳаллий, балки хорижий ўқув-машғулот йигинлари ва халқаро турнирлар ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Буларнинг барчаси биз – спорт аҳли учун. Энг муҳими давлатимиз томонидан яратиб берилаётган ана шу имкониятлардан унумли фойдалана олсак бўлгани. Фурсатдан фойдаланиб, федерацияга янги сайланган раҳбарларга масъулиятли лавозимда омад ва муваффақиятлар тилайман” – деди МОҚ президенти ўз нутқида.

Федерациянинг янги раҳбари Ойбек Норинбоев ишонч учун миннатдорчилик билдирар экан, жумладан шундай деди:

“Олдимизда ниҳоятда масъулиятли вазифа турибди. Барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак кўзлаган мақсадимизга етишимизга ишончим комил. Биз ҳамжиҳатликда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқишимиз керак. Ўшандагина Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғалабалар ўз ўзидан келади. Менга билдирилган юксак ишонч учун Президентимизга, Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ишончни оқлаш учун бор имкониятимни ишга солишга ваъда бераман”-дея ўз сўзини якунлади Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг янги сайланган раиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг