UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0

29 авг 19:50
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Словакияда йиғин ўтказмоқда

15 сентябрда бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Словакияда олиб бормоқда.

Ушбу йиғин 28 август куни бошланди ва 3 сентябргача давом этади. Машғулотлар Словакиянинг Миява шаҳрида олиб бориляпти. Бир ҳафталик йиғин давомида Темур Олимхўжаев шогирдлари Словакия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинларнинг дастлабкиси 30 август куни ўтказилса, иккинчи ўйин 1 сентябрь кунига режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 сентябрда Словакия йиғинидан қайтиб, бир ҳафта Тошкентда машғулот ўтказади. 9 сентябрь куни мусобақа ўтказиладиган Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига йўл олади. Турнир олдидан Гоада Австралия ўсмирлари билан ўртоқлик учарашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Словакиядаги йиғинда иштирок этаётган Ўзбекистон U-16 таркиби:

Дарвозабонлар: Жасур Умрзоқов, Абдувоҳид Неъматов

Ҳимоячилар: Мардон Абдуллаев, Шохзамон Хайруллаев, Ихтиёр Холдоров, Ислом Каримов, Муҳаммадали Номозов, Бурхон Ҳасанов, Абубакр Мўйдинов

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Собиржонов, Расул Йўлдошев, Остон Ўрунов, Бахромжон Соатов, Ғайрат Азизхўжаев, Абдуғани Камолов

Ҳужумчилар: Дониёр Абдуманнопов, Иброҳим Ғанихонов, Шухрат Неъматов 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг