UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0

26 июл 08:10
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Уммон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Жар” стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашувнинг дастлабки дақиқалари уммонликларнинг фаоллиги остида ўтди ва иккинчи дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг ўйиндаги ташаббус тўлалигича Темур Олихўжаев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ўтди. Биринчи бўлимда голлар киритиш учун кўплаб қулай вазиятлар яратилганига қарамай, Уммон дарвозасини ишғол қилиш уддаланмади.


Иккинчи бўлимда эса вазиятларни голларга айлантириш борасида Ўзбекистон ўсмирларида вазият ижобий томонга ўзгарди. 52-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Ихтиёр Холдоров бош билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, 68-дақиқада Бахром Соатовнинг кучли ва аниқ зарбаси Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

74-дақиқада эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Шухрат Неъматов ҳимоячилар ва дарвозабонни алдаб ўтиб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётганда эса Абубакр Мўйдиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳисобнинг йирик кўриниш олишига сабабчи бўлди – 4:1. 27 июль куни ушбу жамоалар ўртасида яна бир учрашув бўлиб ўтади. Ўйин “Жар” стадионида, 18:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.07.2016, “Жар” стадиони, Тошкент.

Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 4:1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг