UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

25 сен 13:33
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси IBSA спорт директорини қабул қилди

Хабар берганимиздек, 23-24 сентябрь кунлари пойтахтимиз Парадзюдо бўйича IBSA Гран-присига мезбонлик қилди.

Тошкентдаги мусобақага юқори мартабали меҳмонлар ҳам ташриф буюришди. Кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси Муҳторхон Тошхўжаев Халқаро кўзи ожислар спорти ассоциацияси (IBSA) спорт директори Тардос Жейнос ҳамда Осиё ва Океания спорт комиссари Жеёнг Гисикни қабул қилди. 

Учрашув давомида томонлар ўзаро фикр алмашишди ва келажак режаларни биргаликда муҳокама қилишди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, меҳмонлар суҳбат давомида Тошкент Гран-приси борасида илиқ таассуротда эканликларини баён қилишди. Томонлар келажакда Ўзбекистонда бу каби мусобақаларни янада кўпроқ ўтказиш бўйича келишиб олишди.

Учрашув сўнггида Муҳторхон Тошхўжаев Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг