UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

16 сен 19:37
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси хоҳловчиларни фигурали учиш бўйича ҳакамлик курсларига таклиф этади

Теглар :  Фигурали учиш
Сиз мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшишни хоҳлайсизми?

Унда Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси сизни ўзаро ҳамкорликка таклиф этади.

Қишки спорт турлари орасида энг жозибалиси бўлмиш фигурали учиш бўйича келажакда ҳакам сифатида фаолият олиб бориш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Мамлакатимизда фигурали учиш спортини ривожлантириш мақсадида янги дастур ишлаб чиқилди. Ундан кўзланган мақсад, турли спорт йўналишидаги ҳакамларни фигурали учиш спортига жалб этиш, ўз касбий тажриба ҳамда квалификацияларини оширишдан иборат.

Маълумот учун, фигурали учиш спорти 1908 йилдан бошлаб қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Бу спорт тури бўйича ҳакамлик лицензиясини қўлга киритганлар келажакда Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Европа чемпионатлари, шунингдек, кўплаб халқаро мусобақалар ва қитъа биринчиликларида фаолият олиб боришлари мумкин.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси мазкур спорт тури бўйича мутахассис, мураббий ва ҳакамлар, шунингдек, маданият соҳасидаги хореограф, режиссёр ва албатта, фигурали учиш спорти ихлосмандларини кўрик-танловда фаол иштирок этишга чорлайди!

Жорий йил 1 октябрдан 1 ноябрга қадар ҳар бир номзод билан суҳбат ташкиллаштирилади. Шундан сўнг, 1 ноябрдан 1 декабргача тест синовлари ўтказилади.

Шошилинг, имкониятингизни қўлдан бой берманг!

2020 йилнинг 15 декабрь куни экспресс курс ва ёш фигурали учувчилар ўртасида ҳакамлик мусобақалари бўлиб ўтади. Барча ташкилий жараёнлар пойтахтимизнинг “Ace city” мажмуасида бўлиб ўтади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин: https://wsau.uz/sport_hakamlarini/

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг