UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0

27 апр 12:00
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди

Теглар :  Тадбир
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 февралдаги фармонига биноан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинган эди.


25 апрель куни  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳайъатининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни қўмита раиси Рустам Қурбонов олиб борди. Дастлаб янги тузилган қўмита раҳбарияти, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари тўпланганларга таништирилди.

Кун тартибидаги асосий масала 2017 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ижросини таъминлашга бағишланди. Қўмита олдида турган долзарб вазифалар бажарилиши учун нималар қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада раҳбарларнинг шахсий масъулияти таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги олимпиада ва паралимпиада ўйинларига тайёргарлик кўришлари билан боғлиқ масала юзасидан Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимовнинг маърузаси тингланди.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт объектлари ҳужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш, спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш хусусида Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази директори Шавкат Султанов сўзга чиқди.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи Ваҳобжон Муратқобилов жамғарма Ҳомийлик кенгаши йиғилишига тайёргарликнинг бориши ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди, оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланиш, “Баркамол авлод” ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичи давомида амалга оширилиши зарур ишлар ҳақида фикр алмашилди. Дастлабки икки ой мобайнидаги фаолият танқидий руҳда таҳлил қилиниб, сусткашликка йўл қўйганлар огоҳлантириб ўтилди. Кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни самарали бажариш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳайъат ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари иштирок этиб, сўзга чиқишди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг