UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

31 мар 10:32
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон шахмат федерациясида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Куни кеча Ўзбекистон шахмат федерациясида навбатдаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.

Унда мамлакатимиз ҳудудларидан сайланган барча делегатлар иштирок этди. Бугунги кунда мамлакатимизда шахмат спорт турини ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бунинг натижасида юртимиздан ҳар йили кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионлари, кўплаб халқаро унвон соҳиби бўлган шахматчилар етишиб чиқмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни яна-да ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юртимизда шахмат спорти ривожида янги даврни бошлаб берди. Мазкур қарор билан мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДE) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда 2025-йилда биринчи 10 таликка киришига эришишдек жиддий вазифалар юкланди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қолаверса федерация олдида турган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишларни атрофлича кўриб чиқиш мақсадида куни кеча Ўзбекистон шахмат федерациясида навбатдаги ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди. Унда мамлакатимиз ҳудудларидан сайланган барча делегатлар иштирок этди.

Конференция ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

-  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 7-18-феврал кунлари ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича киритилган тақдимномани муҳокама қилиш;

- Федерация раисининг ўринбосарларини сайлаш;

- Федерациянинг Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш;

- Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE)нинг жорий йил июл ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 92-Конгрессида Ўзбекистондан расмий делегат сайлаш.

Кун тартибидаги масалалар делегатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар асосида қуйидаги қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси олдида турган вазифаларнинг ижросини яна-да жадаллаштириш ва кучайтириш мақсадида ташкилот раҳбариятида сайловлар амалга оширилди. Унга кўра, 17-Жаҳон чемпиони Рустам Машрукович Қосимжонов, шахмат спорт устаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баходир Хамидович Умурзаков, ФИДE тоифасидаги арбитр Элдор Шукурович Гафуров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Рустам Абдижамилович Давлетов (Қорақалпоғистон Республикаси) ва аёллар халқаро спорт устаси Юлдуз Ойбековна Ҳамроқулова кейинги тўрт йил муддатга Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосарлари этиб сайланишди.

Шунингдек, таниқли журналист ва публицист Шароф Ортиқович Убайдуллаев федерациянинг жамоатчилик кенгаши раиси этиб сайланди.

Раис ўринбосари Б.Умурзаков зиммасига давлат органлари, спорт ташкилотлари ва идоралари билан ҳамкорликни кучайтириш, мамлакатимиз ҳудудларида шахмат спорт турини яна-да оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш, чекка ҳудудлардан иқтидорли ёшларни топиш ва уларни катта спортга йўналтириш, аҳоли орасида турли даражадаги шахмат мусобақаларини ташкил этиш ва умуман ушбу спорт турини яна-да ривожлантириш вазифалари юкланди.

Кейинги пайтларда республикамизда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан раис ўринбосари этиб Юлдуз Ҳамроқуловани сайлаш таклифи илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланди. Ўз навбатида Ю.Ҳамроқулова юртимиз хотин-қизлари орасида шахматни кенг оммалаштириш, аёллар орасидан етук шахматчиларни тарбиялаш, аёллар терма жамоалари сафига иқтидорли қизларни жалб қилиш, аёл тренерларни тайёрлаш, профессионал шахматчилар орасида халқаро унвон соҳиби бўлган хотин-қизлар сонини кўпайтириш ҳамда уларнинг рейтинг кўрсаткичларини ошириш сингари вазифалар билан шуғулланади.

Ҳисобот-сайлов Конференциясида федерация бошқаруви таркибида бошқа ўзгаришлар амалга оширилмади. Шунингдек, делегатлар Ўзбекистон шахмат федерацияси Ижроия қўмитасининг янги таркибини кейинги тўрт йил муддатга тасдиқлашди.

Ҳар икки йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида ўтказиладиган ФИДEнинг олий органи – Конгресс йиғилиши жорий йил Ҳиндистон давлатида ташкил этилади. Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистондан расмий вакил сифатида иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари шахмат федерацияси президенти, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Хусан Худойқулович Турдиалиев номзоди делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ҳамда Ўзбекистон номидан ФИДE делегати сифатида иштирок этади.

Шунингдек, кун тартибидаги сўнгги масала юзасидан киритилган тақдимномага асосан федерация фаолиятига ва ўрганиш обектларига ҳуқуқий баҳо берилди. Федерациянинг келгуси фаолиятида қонунчиликка ҳамда ўз уставига қатъий риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уставга зид ҳаракатлар содир этган масъул ходимларга тегишли чораларни кўриш лозимлиги белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг