16 сен 12:45
Янгиликлар
Ўзбекистон – Швейцария 1:0. Истомин ғалаба билан бошлади
Бу икки терма жамоа Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинида иштирок этишяпти. Аввал хабар берганимиздек, Тошкентга келган терма жамоа таркибидан Швейцария теннисининг уч нафар энг кучли ракетка усталари жой олмаган. Дунёнинг учинчи ракеткаси, US Open-2016 ғолиби Стэн Вавринка, тўртинчи ракетка Рожер Федерер ҳамда дунё рейтингида 144-поғонадан жой олган Марко Кьюдинелли Тошкентга келмаган.
Қуръа натижасига кўра, бугунги яккалик баҳсларини Денис Истомин ҳамда Энтони Бельерлар бошлаб беришди. Истомин дунё рейтингада 113, Бельер эса 507-ўриндан жой олганди. Уч сетда 6:3, 6:2, 6:4 ҳитсобида ғалаба қозонган Истомин терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Айни дақиқаларда Санжар Файзиев Швейцариянинг биринчи ракеткаси Хенри Лаксоненга қарши кортга чиққан. 25 ёшли Лаксонен эса 138-поғонани банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ғолиби Жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритади.
Фикрлар