UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

17 сен 07:53
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон – Швейцария 1:1. Бугун жуфтликлар учрашуви

Бугун теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Швейцария учрашувининг жуфтликлар баҳси бўлиб ўтади.

Бу икки терма жамоа Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинида иштирок этяпти. Кечаги кунги баҳслардан сўнг ҳисоб 1:1 бўлиб турибди. Аввалига мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Энтони Бельерни мағлубиятга учратди. Кейин эса Санжар Файзиев Хенри Лаксоненга уччала сетда ҳам бир хил 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бугун жуфтликлар баҳсида Денис Истомин ва Фаррух Дўстов ҳамкорлиги Адриэн Боссел ҳамда Йоан Никлес тандемига қарши кортга чиқади. Режага кўра, бу учрашув соат 12.00да бошланади.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ғолиби Жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг