18 сен 10:13
Янгиликлар
Ўзбекистон – Швейцария 1:2. Истомин Лаксоненга қарши кортга чиқди
Бу икки терма жамоа Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинида иштирок этяпти. Кечаги кунги баҳслардан сўнг ҳисоб 1:2, Швейцария фойдасига ҳал бўлиб турибди. Кеча жуфтликлар баҳсида Денис Истомин ва Фаррух Дўстов ҳамкорлиги Адриэн Боссел ҳамда Хенри Лаксонен тандемига 4:6, 2:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Айни дақиқаларда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Швейцариянинг биринчи ракеткаси сифатида Тошкентга ташриф буюрган Хенри Лаксоненга қарши кортга чиқмоқда. Ҳозиргина Истомин учрашувни бошлаб берди ва биринчи геймни ўз фойдасига ҳал қилди. Унга омад тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ғолиби Жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритади.
Фикрлар