18 сен 14:20
Янгиликлар
Теннис
Ўзбекистон – Швейцария 2:2. Истомин умумий ҳисобни тенглаштирди
Ҳозиргина теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Швейцария учрашувининг учинчи кунги яккалик баҳслари илк баҳси якунига етди.
Бу икки терма жамоа Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинида иштирок этяпти. Кечаги кунги баҳслардан сўнг ҳисоб 1:2 бўлиб турганди. Ҳозир якунига етган драматик учрашувда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Швейцариянинг биринчи ракеткаси сифатида Тошкентга ташриф буюрган Хенри Лаксоненни 6:7, 7:6, 7:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, умумий ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
Бироздан сўнг сўнгги ҳал қилувчи учрашув бошланади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонган теннисчи ўз терма жамоасига Жаҳон лигаси йўлланмасини тақдим этади. Шу пайтгача ҳали бирор марта ҳам терма жамоамиз Жаҳон лигасида ўйнамаган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар