UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0

31 июл 18:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов 75 ёшда!

Бугун Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида 75 ёшни қаршилаган спорт жонкуяри, Ўзбекистон фахрийлар кенгаши раиси Баҳодир Махситовни табриклаш учун спорт фидойилари, фахрийлар, вазирлик ва федерация масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари тўпландилар.

Баҳодир Махситович Махситов 1948 йил 30 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. 1976 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Баҳодир Махситович фаолияти давомида дастлаб суд-ҳуқуқ тизимида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари ва бошқа бир неча лавозимларда самарали меҳнат қилган.  

1994-1995 йилларда Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими, 1995-2002 йиллар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси бўлган. 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлади.

2020 йил декабрдан Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси лавозимида юртимиз спорти ривожи учун хизмат қилмоқда. У кишининг узоқ йиллик меҳнати давлатимиз томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг