UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

22 фев 18:08
Янгиликлар

Стол тенниси

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари иштирокида семинар ташкил қилинди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раҳбарияти ва спортчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш Дастури”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ижрочи директори Одина Бурхонхўжаева, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Саида Маҳмудова, терма жамоа аъзолари Зоҳид Кенжаев, Римма Гуфранова, Розалина Хожиева ва Ольга Ким, шунингдек Марказ директори Илҳомжон Турсуналиев, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Одина Бурхонхўжаева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарори ижроси юзасидан федерацияда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб ўтди.

Саида Маҳмудова ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан миллий терма жамоа учун спортчиларни саралаб олиш ва уларнинг халқаро мусобақаларда эришаётган натижалари таҳлили юзасидан қатнашчиларга маълумот берди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари ва миллий терма жамоа аъзоларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ундан ташқари, Саида Маҳмудова, Римма Гуфранова, Розалина Хожиевалар иштирокида Марказнинг стол тенниси гуруҳи учун маҳорат дарси ташкил этилди. Унда спортчилар учун керакли маслаҳатлар берилди. Техник-тактик ўйинлар, тўп узатишлар ва ўйин давомида бўладиган техник ҳаракатлар намойиш этиб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг