UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

27 дек 08:04
Янгиликлар

Стол тенниси

Ўзбекистон стол теннисида 2023 йил якунлари сарҳисоб қилинди

Теглар :  Стол тенниси
Якунланиб бораётган йил Ўзбекистон стол тенниси учун муваффақиятли ўтдими?

Стол теннисчиларимиз йил давомида кўплаб халқаро турнирларда иштирок этиб, юртимизга бир нечта медалларни олиб келишди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари Осиё ва жаҳон чемпионтларида қатнашишди. 

Қуйида стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг 2023 йилда қайд этган натижаларини сарҳисоб қиламиз.

Жорий мавсумда WTT Youth Contender ёшлар сериясида қизларимиз 4 та олтин, 5 кумуш, 12 та бронза, йигитларимиз эса 4 та олтин 6 та кумуш ва 16 та бронза медалларини қўлга киритишди.


 

Қатардаги Осиё саралаш турнирининг жуфтлик йўналишида Марҳабо Магдиева ва Розалина Хаджиева жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олди.



 

Аружан Камалова “World Hopes Week & Challenge” халқаро турнирида бронза медаль соҳибига айланди.



 

Аружан Камалова "ITTF Hopes Squad Singapure" дастури иштирокчисига айланди. 23 нафар ёш спортчимиз ва 4 нафар мураббий Хитойда ўқув йиғин  машғулотоларини ўтказишди.



 

Ўзбекистонлик пара спортчимиз Сунатилло Муродуллаев Мисрдаги нуфузли мусобақада кумуш медални қўлга киритди. 

Доҳа шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги 27-Осиё чемпионатида Асель Эркебаева U-15 тоифасида 6-ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатига йўл олди. 

26-Осиё чемпионатида аёллар терма жамоаси 2024 йилда Кореянинг Пусан шаҳрида ўтадиган жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

 

Туркий давлатлар универсиадасида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий баҳсларда қизлар ва йигитлар жамоаси бронза медалига эга чиқди.


 

"Захаров", "Никитин", "Посевин", "Чимкент кубоги", "Золотая осень", "Акпан Батир", "Шаниракга йўл" сингари ҳалқаро турнирларда спортчиларимиз доимий равишда ғолиб ва совриндорлар қаторида бўлишди. 


 

Тошкент вилоятининг “Хван Ман Гим” спорт клуби Россия ва Қозоғистон олий ва премьер лигаси жамоавий чемпионатларида муваффақиятли иштирок этди.


 

Aндижон вилоятининг “Кезар” ҳамда Фарғона вилоятининг “Долина” клублари Қозоғистоннинг жамоавий чемпионатларида муваффақиятли иштирок этди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг