UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Стол тенниси. Вилоят босқичларида ғолиблар аниқланяпти + ФОТО 0 17:32Адесаньяга камарлар керак эмас: "Каллаларни олишга боряпман" 0 17:11Евро-2024да VAR қарорлари стадион экранларида батафсил тушунтириб борилади 0 16:50Конор Чендлерга қарши жанги олдидан жароҳати борлигини айтди + ФОТО 0 16:29Холмурод Нурматов россиялик спортчини октагонга чорлади 0 16:08"Мен доим шу ерда бўлганман". Енгилмас боксчи Усик билан жанг қилиш истагида 0 15:47"Реал"нинг келаси ёз учун асосий трансфер мақсади маълум 0 15:26Хертогенбос (WTA). Наоми Осака учун 55 дақиқа етарли бўлди 0 15:05"Семириб кетяпман". Пауло Коста ҳозирги ҳолатини кўрсатди ФОТО 0 14:44Конор Макгрегор UFC камарига даъвогар бўлиши мумкин 0 14:23"Бавария" Япония терма жамоаси футболчиси билан келишувга эришди 0 14:02Хамзат Чимаев UFC чемпионлиги учун жанг қилиши мумкин 0 13:41"Uzchess Cup". Бугун 8-турда иккита ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Воҳидовлар дуэлида ким ғолиб бўлади? 0 13:20Боксчиларимиз тўлиқ таркибда "БРИКС" ўйинларида иштирок этишади, таркибда Баҳодир Жалолов ҳам бор 0 12:59Евро-2024 мусобақасига бормайдиган ТОП-10 қиммат футболчилар эълон қилинди 0

19 фев 18:38
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Суперкубоги. Матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади

Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперлигаси учрашувини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди.

Унга кўра, Суперкубок олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.
 
Режага кўра, Миржалол Қосимов ҳам, Андрей Фёдоров ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.
 
Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига топшириладиган соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин. Шунингдек, 23 февраль куни “Пахтакор” стадионида ўтказиладиган Суперкубок ўйини учун Профессионал футбол лигаси ташриф буюрувчиларга бепул чипталар тақдим этади.
 
АГМК ва “Локомотив” клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин. Профессионал футбол лигаси мухлисларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини қайтариш, ишқибозлар орасига янада яқинроқ кириб бориш йўлида бу каби тадбирларни тез-тез амалга оширишни режалаштирган. Ёзга қадар Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиблари қабул қилиб оладиган сифатли соврин ҳам тайёр бўлади. Мазкур совринлар бутун мамлакат бўйлаб айланади, улар биринчи навбатда мухлислар кўз ўнгида намойиш этилади.
 
Маълумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 22 февраль — жума куни бўлиб ўтади. Унинг аниқ вақти тез орада маълум қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг