UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

21 окт 14:18
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва Буюк Британия таэквондо федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Теглар :  Таэквондо
Шу кунларда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида нуфузли Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа доирасида бир қатор учрашувлар, расмий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ҳам бошқа мамлакатлар таэквондо федерациялари вакиллари билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири куни кеча Буюк Британия такэвондо федерацияси билан ўтказилди. Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош котиби Абдуазим Исроилов ва Буюк Британия таэквондо федерацияси раиси Юлия Ньютон иштирокида ўтказилган тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан келишувга эришилди ва меморандум имзолади.

Унга кўра икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Жэйд Жонс, жаҳон чемпионати совриндорлари Бьянка Уолкден, Муҳаммад Лутало каби спортчилар Ўзбекистонга келиб, машғулотлар ўтказадилар, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар. Шунингдек, келаси йили Манчестер шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинлари айнан ўша ерда ташкил этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг мураббий, психолог, шифокор ва бошқа мутахассислари Буюк Британияда малака оширишлари мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг