UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0

17 дек 21:27
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди

Теглар :  Таэквондо
Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.

Ҳаваскорлар, ўсмирлар мактаб ўқувчилари ва ота-оналар учун ташкил этилган мазкур тадбир аввалида мухлислар шу кунга қадар таэквондочиларимизнинг Жаҳон ва Осиё чемпионатлари турли нуфузли халқаро мусобақаларда қўлга киритилган ютуқлардан сўзлагувчи экспонатлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Сўнгра мамлакатимиз терма жамоа аъзолари уларга маҳорат сабоқларини ўтказишди. 

Бундан ташқари таэквондога меҳр қўйган ўсмирлар ва қизлар учун ўзига хос савол-жавоб викторинаси ҳамда болажонлар учун дастлабки машғулотларни Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин ўтказди. Очик эшиклар куни доирасида ота-оналар айни кунларда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ўтаётган мамлакат чемпионати иш жараёни, баҳслар ва ҳаяжонли лаҳзаларга гувоҳ бўлишди. 

Бир сўз билан айтганда таэквондо бўйича ассоциация томонидан ташкил этилган “Очиқ эшиклар” куни мухлисларда, ёш болажонларда катта қизиқиш уйғотгани таббий ва шундай тадбирлар эндиликда вилоят бўлимларида ҳам ташкил этилади. Маълумот ўрнида айтиш керак бугунги кунда 20000га яқин ҳаваскорлар таэквондо WT билан шуғулланиб келишади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг