UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

23 фев 17:22
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясидан ўзбекона меҳмондўстлик

Теглар :  Таэквондо
Ўзбекона меҳмондўстлик.

Албатта бу борада кўпроқ бошқа соҳалар тушунилади лекин Таэквондо WT бўйича мамлакатимизда асосий таркиб спортчиларимиз билан йиғинни ўтказаётган Украина, Грузия ва афғонистонлик кўзга кўринган таэквондочилар учун бугун ўзгача кун булди десак хато қилмаган бўламиз.

Чет эллик спортчиларга Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бой миллий меросимиз, турли анъаналаримиз, хилма-хил мевалардан тортиб, бир-биридан ширин таомларни,  ҳунармадлик асосида қўл меҳнати билан тайёрланган ишларининг кўргазамасини ташкил этишди. Кутилмаган ва ажойиб тадбир чет эллик спортчилару, мураббийларни лол қолдиргани бор гап. Бир пиёла чой устида улар дилдан суҳбатлашишди. Машғулотлардан кейинги руҳий толиқиш ва жисмоний зўриқишни йўқотиш учун уларга миллий рақс намуналари ижро этган спортчиларимизни кўриб кўзингиз қувнайди. Албатта машғулотлар ўз йўлига, лекин қайси бир меҳмон келмасин биз ҳамиша қўлимиз кўксимизда уларни меҳр билан қарши оламиз. Бу ҳол бугунги тадбирда ҳам ўз аксини топди. Тадбир якунида меҳмонларга Ўзбекистон тарихини ўзида акс эттирувчи эсдалик совғалари тақдим этилди.   

Сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг драйвери яъни ҳаракатлантирувчи кучи экани ва бу ижтимоий ривожланишга кенг йўл очиши шубҳасиз. Демак спортда ҳам бу давом эттирилса ижобий самарага эришилиши шубҳасиз. Буни бугун ташкил этилган тадбир ҳам исботлаб турибди.

ТАДБИРДАН ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг