UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0

27 июн 13:18
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондочиларидан навбатдаги СУПЕР натижа ёхуд Жанубий Корея доғда қолдирилди!

Бугун Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати якунига етди.

Қувонарлиси унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва жами 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритди.  

Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлишди ва терма жамоамиз ҳисобига 4та ОЛТИН МЕДАЛни қўшиб қўйди! Бунгача мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон Осиё чемпионатида 4та олтин медаль қўлга киритилмаган эди! 

Яна бир фахрланадиган жиҳат: ўзбекистонлик эркак таэквондочилар таэквондо ватанида яъни Жанубий Кореяда, таэквондо юртида катта бўлган спортчиларни олтин медаллар сони бўйича доғда қолдира олишди 4:3! Бундан ташқари эронлик эркак таэквондочилар бу Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларга ҳеч қандай қаршилик қила олишмади ва биронта олтин медални қўлга кирита олишмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг