UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

20 июл 17:17
Янгиликлар

От Спорти, Осиё ўйинлари

Ўзбекистон тарихда биринчи марта Осиё ўйинларида от спорти бўйича беллашувларда иштирок этади

Сир эмаски, от спорти бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этиш ўзига яраша мураккабгина бўлиб қолмай, яхшигина маблағ ҳам талаб қилади.

Шу боисдан спортнинг ушбу тури бўйича комплекс мусобақаларда қатнашувчи мамлакатлар сони у қадар кўп бўлмайди. Фақатгина ўзини ҳурмат қиладиган, қудратли спорт мамлакатларигина от спорти бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этишни ўзига раво кўриши мумкин.

Қувонарлиси, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳам от спорти бўйича беллашувларда қатнашишга қарор қилган. Бу ҳам мамлакатимизда спортнинг ушбу турига эътибор ортаётганидан дарак беради. Индонезиядаги нуфузли мусобақада юртимиз шарафини конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ғайрат Назаров, Умид Камилов, Оқил Собиржонов, Нуржан Туякбаевлар ўз отларида ҳимоя қилишади.

Осиё ўйинларига тайёргарлик аллақачон бошлаб юборилган. Деярли бир ой олдин отлар тегишли карантин муддатини ўташ ва ветеринар текширувидан ўтиш учун Германияга жўнатилди. Куни кеча чавандозларимиз ҳам Германияга етиб боришди ва тажрибали немис мутахассислари қўл остида семинарларда қатнашишди. У ерда назарий ва амалий машғулотлар якунлангач, спортчиларимиз Европада халқаро мусобақада иштирок этадилар. Бу эса албатта Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

20 август куни эса спортчиларимиз отлар билан биргаликда Бельгиядан Индонезияга етиб боришади. Ўша ерда спортчиларимиз тарихда илк маротаба ўз отлари билан Осиё ўйинларида иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг