UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

29 сен 22:05
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон терма жамоаси "Russia Open-2019" мусобақасида 8та медални қўлга киритди

28-29 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича "Russia Open" турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Қувонарлиси улардан 8 нафари мусобақада медалларни қўлга киритди.

Мусобақа давомида Феруза Содиқова, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов ва Никита Рафаловичга тенг келадиган рақиб топилмади. Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова фақатгина финалда имкониятни бой беришди холос. Мадинабону Маннопова эса мусобақада ярим финалга қадар етиб борди.

Шу тариқа таэквондочиларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди. Бу орқали спортчиларимиз Ўзбекистонда таэквондо жадал суръатларда ривожланиб бораётганини, кўплаб маҳоратли ёшлар етишиб чиқаётганини яна бир бор исботлашди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова қизлар ўртасида мусобақанинг "энг тажовузкор жангчи"си номига сазовор бўлди.

"Russia Open-2019" совриндорлари:

-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова
-68 кг: Жасурбек Жайсунов
-80 кг: Никита Рафалович
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Озода Собиржонова
-49 кг: Мадинабону Маннопова


Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг