UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0

30 апр 14:25
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйини сабаб Суперлига ўйинлари вақтида ўзгаришлар бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 май куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши ўйини сабаб Суперлига тақвимида ўзгариш юзага келди.

Эрон ва Ўзбекистон термаларининг Теҳронда ўтиши керак бўлган халқаро ўртоқлик учрашувлари 17 май санасига келишилган бўлиб, ПФЛ Суперлига тақвимини шунга қараб мослаштирганди. Бироқ кейинчалик форслар 19 май санаси бўйича келишув таклиф қилди. Шу тариқа ўртоқлик ўйинининг ўтиши сўроқ остида қолди. Аммо яқинлашиб келаётган Осиё Ўйинлари сабаб терма жамоа мураббийлар штаби Эронга қарши учрашувни керакли деб ҳисоблади.

Шундан сўнг ЎФА ҳамда ПФЛ масала ечимини терма жамоага нисбатан кўпроқ футболчилар бераётган клублар бош мураббийлари ҳукмига қолдирди. Агар улар Эронга қарши учрашув ҳеч нарса бермаслиги борасида қарор чиқарса, Теҳрондаги ўйин бекор бўлиши керак эди. “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Навбаҳор” мураббийлари иштирок этган йиғилишда ЖЧ чиптасини қўлга киритган термага қарши ўйин фойдали бўлиши таъкидланди. Келишув ўз кучида қолиши учун мураббийлар таклиф берди — Суперлиганинг 12-тур беллашувлари бошқа санага кўчирилиши керак эди.

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ 12-тур вақтларига ўзгартириш киритди. Эронга қарши халқаро ўртоқлик ўйини эса ўз кучини сақлаб қолди.

12-тур беллашувлари 20 май куни старт олиб, 22 май куни якунига етиши керак эди. Эндиликда “Насаф” ҳамда “Нефтчи” клублари ўртасидаги беллашув 14 май — душанба кунига кўчди. АГМК — “Бунёдкор”, “Навбаҳор” — Металлург”, “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувлари эса 15 май санасига тайин қилинди. Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Ўзбекистон клубларининг халқаро майдондан четда қолгани айнан шу кунларда бўшлиқ ҳосил қилаётганди.

Миллий терма жамоа Эронга 17 май куни йўл олади ҳамда 20 май санасида қайтиб келади. Терма жамоа лагерига нисбатан камроқ футболчисини жўнатаётган “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив” клублари иштирокидаги 2 та ўйин 22 май — сешанба куни бўлиб ўтади.

Суперлига
12-тур
14 май, душанба

“Насаф” — “Нефтчи”

15 май, сешанба
АГМК — “Бунёдкор”
“Навбаҳор” — “Металлург”
“Сўғдиёна” — “Пахтакор”

22 май, сешанба
“Қўқон-1912” — Бухоро
“Локомотив” — “Қизилқум”  

Кейинроқ ўйинлар вақти Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгиланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг