UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0

09 апр 12:14
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйини санаси ўзгаргани маълум қилинди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Эрон миллий терма жамоаси май ойида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Дастлаб Эрон май ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни белгилаб қўйганди. Аммо 11 май куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган Эрон - Сурия баҳси бекор қилинди. Бунга сабаб термага номзод кўплаб футболчиларнинг Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этаётгани.

Эрон футбол сайтларининг ёзишича, энди ўйин фақат Ўзбекистон билан бўлади ва мазкур учрашув 19 май куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида ўтказилади. Қизиғи шундаки, янги чиқарилган Суперлига тақвимида Эрон - Ўзбекистон баҳси 17 май деб ёзилган. Аммо эронликлар ўйин 19 май куни бўлади деб ёзмоқда.

Агар мазкур ўртоқлик учрашуви ростан ҳам 19 май куни ўтказиладиган бўлса, унда Суперлига тақвимида яна ўзгариш юзага келиши мумкин. Чунки бизда 20-21-22 май кунлари Суперлигада 12-тур учрашувлари қўйилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг