UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 0 13:49"Мен уларга ёқмайман". Хабиб жамоадошлари билан суратни кўрсатди (ФОТО) 0 13:28Бектемир Мелиқўзиев: "Шанба - "Bully Time!" 0 13:07Академик эшкак эшиш. Лицензион турнирда финалларга йўл олдик 0 12:46"Манчестер Сити"нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум 0 12:25Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 12:04Икки курашчимиз кечки дастурда Олимпиада лицензияси учун курашади, қолганлар эса... 0 11:43Белбоғли кураш. Фарғонада Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:22Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади 0 11:01Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаевни Олимпиада лицензиясидан битта ғалаба ажратиб турибди 0 10:39Чарльз Оливейра энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди 0 10:17Волкановски: "Одамлар Холлоуэйда барчаси тугади деб ўйлашганди" 0 09:52"Байер"да навбатдаги рекорд! 0 09:31Спорт курашлари. Эркин курашчиларимиз лицензион турнирни кимларга қарши бошлашади? 0 09:09Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0

08 янв 10:10
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби Қатар терма жамоаси 17 январь куни Молдова терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси Молдова терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришди. Унга кўра, иккала терма жамоа иштирокидаги ўйин 17 январь куни Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги яна бир рақиби – Эрон терма жамоасининг бугун Марокашга қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ноъмалум сабабларга кўра қолдирилган. Айни дамда, Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги Эрон терма жамоаси саралаш ўйинларига БААнинг Дубай шаҳрида тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.



Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам расмий ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш борасида келишувга эришган. Унга кўра, дастлаб 23 январь куни БААдаги йиғин доирасида Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 12 февраль куни Туркияда Арманистон терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг