UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0

10 июл 15:41
Янгиликлар

Токио-2020

Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасига қандай таркиб билан бориши аниқ бўлди

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон делегациясининг XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи якуний таркиби маълум.

Ушбу мақолада Токио-2020 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи барча атлетлар билан таништирамиз.

Спортчиларимиз ўз йўналишларига қараб 2017 йилдан то шу кеча кундузга қадар Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бир-биридан муросасиз мусобақаларда баҳс олиб боришди. Якунда делегациямиз кунчиқар юртда ўтадиган мазкур Олимпиадага спортнинг 17 турида 71 та йўлланмани қўлга киритди. 

Қуйида лицензиат спортчиларимизни таништирамиз:

Бокс (11 та):
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Эркин кураш (4 та):
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Жавраил Шапиев
-97 кг: Магомед Ибрагимов

Юнон-рум кураши (4 та):
-60 кг: Элмурат Тасмурадов
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-87 кг: Рустам Ассакалов
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Таэквондо (4 та):
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+67 кг: Светлана Осипова

Оғир атлетика (4 та):
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-109 кг: Акбар Жўраев
-55 кг: Муаттар Набиева
-76 кг: Кумушхон Файзуллаева

Қиличбозлик (3 та):
Шпага, аёллар: Малика Ҳакимова
Сабля, аёллар: Зайнаб Дайибекова
Сабля, эркаклар: Шерзод Мамутов

Енгил атлетика (7 та):
Баландликка сакраш, аёллар: Светлана Радзивил
Баландликка сакраш, аёллар: Сафина Садуллаева
Босқон улоқтириш, эркаклар: Суҳроб Хўжаев
Узунликка сакраш, аёллар: Дарья Резниченко
Уч ҳатлаб сакраш, аёллар: Роксана Худоёрова
Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар: Руслан Курбанов
Кўпкураш, аёллар, Екатерина Воронина

Дзюдо (11 та):
-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-70 кг: Гулноза Матниязова
Аралаш жамоавий мусобақа

Сузиш (2 та):
100 м, эркин сузиш: Хуршиджон Турсунов
100 м, брасс: Юлдуз Қўчқорова

Каноэда эшкак эшиш (4 та):
С-2 500 метр: Дилноза Раҳматова
С-2 500 метр: Нилуфар Зокирова
С-1 200 метр: Дилноза Раҳматова
С-1 200 метр: Нилуфар Зокирова

Академик эшкак эшиш (2 та):
LMX2X, 2000 метр: Собир Сафаралиев
LMX2X, 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев

Спорт гимнастикаси (2та):
Яккалик дастур: Расулжон Абдураҳимов
Яккалик дастур: Оксана Чусовитина

Бадиий гимнастика (6 та)
Кўпкураш: Сабина Ташкенбаева
Гуруҳ машқи: Нилуфар Шомуродова
Гуруҳ машқи: Ксения Александрова
Гуруҳ машқи: Динара Равшанбекова
Гуруҳ машқи: Севара Сафоева
Гуруҳ машқи: Камола Ирназарова

Ўқ отиш спорти (2 та):
10 м, милтиқ: Мухтасар Тоҳирова
50 м, милтиқдан 3 ҳолатда: Мухтасар Тоҳирова

Велоспорт (2та):
Гуруҳ пойгаси, эркаклар: Муроджон Холмуродов
Гуруҳ пойгаси, аёллар: Ольга Забелинская

Замонавий бешкураш (2та):
Яккалик, эркаклар: Александр Савкин
Яккалик, аёллар: Алисэ Фахрутдинова

Теннис (1 та):
Яккалик, эркаклар: Денис Истомин

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг