UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи 0 13:55"Ҳаммаси бошқача бўлади". Пётр Ян Двалишвили билан жанг қилишга рози 0 13:32Даниэль Дюбуа даъвогарлик жангига рози бўлди, ғолиб Усикка қарши жанг қилади 0 13:10Арман Царукян нима учун Хукер билан жангга рози бўлганини айтди 0 12:47Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл 0 12:24Синхрон сузиш бўйича Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунладик 0 12:03Дмитрий Бивол қачон рингга қайтишни режалаштираётгани айтилди 0 11:42"Интер Майами" Албанинг ўрнига собиқ "Реал" футболчисини олиб келмоқчи 0 11:21Россиялик икки аралаш яккакураш устаси UFC жангчисига айланди 0 11:00Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов Ўзбекистон ММА ассосиацияси раиси бўлди 0 10:39Ёшларимиз Жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан якунлашди + ФОТО 0 10:18Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди 0 09:57Усикни жангга чорлашди 0 09:36Гулистан Пердебаева Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан йилнинг энг яхши спортчиси сифатида эътироф этилди 0 09:15Асадбек Саидов Octagon 80 турнирида жанг қилади, рақиб ҳам маълум 0

16 июл 15:10
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси озарлик тенгдошларига мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Баку шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Озарбайжон U-19 аёллар терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.


Мазкур йиғин давомида Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги терма жамоа Озарбайжон U-19 қизлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган эди.


Терма жамоалар ўртасидаги бўлиб ўтган илк ўйинда Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўзбекистон ёшлари таркибидаги ягона голга ўйиннинг 14-дақиқасида Мафтуна Шойимова муаллифлик қилган.


Режага кўра, терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 17 июль куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.

15 июль. Баку, Озарбайжон.

ОЗАРБАЙЖОН U-19 – ЎЗБЕКИСТОН U-19 - 2:1

Ўзбекистон U-19:  1. Мафтуна Жонимқулова, 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 19. Шоҳида Тожиддинова, 18. Шаҳноза Шокирова, 11. Мафтуна Шойимова, 15. Умида Зоирова, 5. Мафтуна Панжиева, 21. Малика Бурханова (c), 9. Феруза Бобохўжаева, 20. Севара Нормуродова, 7. Шаҳноза Қурбонова.

Захира: 23. Сарвиноз Эргашева, 4. Мафтуна Жўраева, 3. Гулҳаё Маннабоева, 8. Сўғдиёна Алламуродова, 2. Нозима Камолтоева, 10. Муниса Ғиёсова, 14. Муҳаррамхон Абдуллаева.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг