UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0

03 июл 12:50
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон U-22 термаси Қатарда кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда старт олган U-22 Three Nations Tournament мусобақасида кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди.

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи ўйинни Қатар U-22 термасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга 15-дақиқада Андрей Сидоров муаллифлик қилди.  

Дастлабки ўйинда Қирғизистон ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон U-22 термаси иккита ўйиндан кейин 2 та ғалабага эришган ҳолда 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Қатар ва Қирғизистон ёшлар термаси 1 очкодан эга бўлиб турибди.  


U-22 Three Nations Tournament. Al Sadd стадиони

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:1

Гол: Андрей Сидоров (15)

Қатар U-22: Мешаал Исо Аҳмад, Салаҳ Алави (Султон Ҳуссаин, 72), Умар Аҳмад (Абдулраҳмон Анад, 62), Тамим Муҳаммад, Салим ал-Хажри, Аҳмад Дузандеҳ, Машаал Қосим (Холид Мунир, 62), Носир Иброҳим, Адел Авали ал-Сулаймоний (Абдулла Абдулсалом, 62), Аҳмад Муҳаммад Али, Ассим Умар.

Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Миржамол Қосимов (Хуршид Ғиёсов, 46), Аббос Отахонов (Хожиакбар Алижонов, 56), Жавоҳир Сиддиқов (Ойбек Рустамов, 69), Абдужамол Исроилов (Шароф Муҳиддинов, 69), Ҳусниддин Ғофуров (Дониёр Нарзуллаев, 90), Андрей Сидоров (Забиҳилло Ўринбоев, 56), Достон Турсунов, Бекзод Ғанижонов (Жасур Яхшибоев, 46), Суҳроб Нуруллоев (Бобур Абдухолиқов, 56).

Огоҳлантиришлар: Бекзод Ғанижонов (73), Забиҳилло Ўринбоев (77)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 июл 01:21:02
Botir
qirg'iziston bilan qatar koreya yoki avstraliya emas
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг