UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

11 окт 13:55
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбекистон учун навбатдаги медаль: Энг ёш спортчимизда бронза!

Хабар берганимиздек, Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасидаги гимнастика бўйича микст мусобақалари ўтказилди ва қувонарлиси, беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш спортчиси Индира Ўлмасова (14 ёш) ҳам иштирок этди ва бронза медали соҳибасига айланди.

Баҳсларда жаҳон гимнастикаси афсоналари шарафига номланган жамоалар иштирок этишди. Эътиборлиси, Индира Ўлмасова қуръа натижаларига кўра ўзбекистонлик афсона – Оксана Чусовитина шарафига ном олган жамоа сафида беллашувларда қатнашди. Ушбу баҳсларда спортчилар аралаш жуфтлик, трамполин, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси бўйича кураш олиб боришди. 

Индира билан биргаликда «Оксана Чусовитина» жамоаси сафида АҚШ, Буюк Британия, Миср, Гватемала, Швеция, Австралия, Япония, Германия, Аргентина ҳамда Грециядан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди. Индира мусобақа давомида таяниб сакраш, брус, ходадаги ва эркин машқлар бўйича чиқиш қилди.

Мусобақада биринчи ўринни «Симона Байлз» жамоаси эгаллади. Иккинчи ўриндан «Макс Уитлок» жамоаси вакиллари жой олишди. «Оксана Чусовитина» жамоаси эса кучли учликка якун ясаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг