UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

09 окт 09:11
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди

Бугун пойтахтимизда илк бор Осиё қиличбозлик конфедерациясининг (ОҚК) Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ҳозирда ушбу тадбирда иштирок этувчи делегатларнинг барчаси пойтахтимизга ташриф буюрди. Кеча МОҚ раҳбари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов БАА қиличбозлик федерацияси президенти Шайх Салим Султонни қабул қилди.

Таъкидлаш жоиз, Шайх Салим Султон ОҚК раҳбарлигига кўрсатилган икки номзоддан бири ҳисобланади. Рустам Шоабдураҳмонов суҳбатда меҳмонга ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди.

“Араб минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттириш нафақат биз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари спортимизни ривожлантириш борасидаги ташаббусларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келганлар. Маълумки, мамлакатларимиз ўзаро мустаҳкам алоқаларни ўрнатиб бормоқда. Биз эса буни спорт соҳасидаги ҳамкорлигимиз билан ривожлантиришга ҳаракат қиламиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўз навбатида, Шайх Салим ҳам таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Мен бу ерда дўстларим, яқинларим, қиличбозлик оиламиз билан эканман, ўзимни иккинчи уйимдагидек ҳис қиламан. Сиз илгари сурган ташаббус билан биргаликда катта натижаларни қўлга киритишимизга ишонаман. Бу имзоланган ҳужжат қўйган мақсадларимиз сари дадил қадам ташлашимизда жуда муҳимдир. Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик энди бошланаётгани йўқ. Биз бир неча йиллар аввал бошланган дўстона алоқаларни янада ривожлантирмоқдамиз”, – деди БАА қиличбозлик федерацияси раҳбари.

Самимий руҳда ўтган суҳбатда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги режаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Ташриф давомида меҳмонга МОҚ биноси бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. Бу билан Шайх Салим Султон ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлди. Имзоланган ушбу ҳамкорлик меморандуми эса Марказий Осиё ва Араб мамлакатларини спорт оламида янада бирлаштирувчи муҳим ҳужжат бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг