UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

16 апр 14:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида спорт илмий тадқиқотлари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади

Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ҳамда Жанубий Корея спорт фанлари институти вакиллари иштирокида видеоконференция шаклидаги учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Тадбирда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори ўринбосари М.Арзиқулов, институт тадқиқотчилари ва олимлари, шунингдек, Корея спорт фанлари институти бошқарма бошлиқлари Квон Ил Ким, Хонг Сун Сонг, етакчи профессор ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Корея спорт фанлари институти 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, спорт соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, илмий ёндашувлар асосида миллий ва халқаро мусобақалардаги кўрсаткичларни яхшилаш ва спорт саноатини ривожлантириш бўйича мамлакатдаги ягона илмий тадқиқот муассасаси саналади. Унинг таркибида бир нечта илмий лаборатория ва спорт фанларига бағишланган қўлланмалар йиғилган йирик кутубхона фаолият олиб боради.

Учрашувда икки давлат спорт тадқиқотларига ихтисослашган муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди. Ёш иқтидорли спортчиларни аниқлаш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини кучайтириш бўйича илмий асосланган фаолиятни ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қайд этишга қаратилган дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бошқа йўналишларда фикр алмашилди.

Жумладан, онлайн-мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда спортни ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсати ўзаро ўхшашлиги ва шу сабабли истиқболда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлашди.

Учрашув якунида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ҳамда Жанубий Корея спорт фанлари институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолашга келишиб олинди. Мазкур хужжат асосида томонлар биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, спортчиларни тайёрлаш ва спорт сиёсатини такомиллаштириш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда келажакда иккала институт мутахассисларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг