UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0

21 июн 10:10
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Қатар спортидаги ҳамкорликнинг янги қирралари муҳокама қилинди

Айни кунларда Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) ва Қатар Олимпия қўмитаси вице-президенти Тани ибн Абдулраҳмон Ал Қувари пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди.

Ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Қатар мамлакатлари ўртасида спорт соҳасида яқин ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилган. Даставвал, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида мартабали меҳмон билан ушбу йўналишдаги мавзулар муҳокама қилинди. Меҳмонларни вазир Адҳам Икрамов ва ООК вице-президенти Отабек Умаров қарши олишди.

Шундан сўнг ҳар икки томон ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.

Учрашувнинг иккинчи қисми Миллий Олимпия қўмитасида давом этди. Унда меҳмонни Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов ва Азизжон Камилов кутиб олишди. 

Суҳбат давомида Ойбек Омилович юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Олимпия тарғиботини кучайтириш, яккакураш спорт турларида иқтидорларни ёшларни селекция қилиш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тизими ҳақида маълум қилди. 

Шунингдек, МОҚ Бош котиби яқинлашиб келаётган Олимпия кунини катта масштабдаги оммавий югуриш мусобақаси билан кутиб олишга тайёргарлик кўрилаётгани қўшимча қилди.

Учрашув давомида ҳар икки Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига ҳамкорликда тайёргарлик кўриш, терма жамоалар ўртасида ўқув-машғулот йиғинларини кўпроқ ташкил этиш, замонавий спорт объектларини қуриш ва бу борада ўзаро тажриба алмашиш мавзулари муҳокама қилинди.

Маълумки, Қатар сўнгги йилларда спорт дунёсида катта мавқега эга мамлакатга айланиб улгурди. Мамлакат бир қатор спорт турлари, хусусан, футбол бўйича жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказгани бундан яққол дарак беради. 

Шунингдек, Қатар 2030 йил ёзги Осиё ўйинларини қабул қилади. О.Умаров “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ва бошқа йирик халқаро мусобақаларни ўтказишда ушбу давлат тажрибасини ўрганиш борасида ўз таклифларини илгари сурди.

Ўз ўрнида, Қатар томони ўзбек спортининг кучли мактабга эга экани, айниқса, яккакураш турларида атлетларимизнинг жаҳонда етакчилар қаторига киришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, меҳмонлар ўзбек спорти билан ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлишларини билдирдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг