UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

08 апр 07:23
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон ва Қирғизистон дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Айни кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон дзюдо федерациялари раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзолашди.

Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов қитъа чемпионатини бевосита кузатиб бориш мақсадида Бишкекка етиб борган. Бугун Азизжон Якубжанович қирғизистонлик ҳамкасби Жолдошбек Колбаев билан учрашди. 

Суҳбат давомида А.Камилов Осиё-Океания чемпионатининг юқори савияда ташкил этилаётгани билан мезбонларни табриклади. Тадбир давомида расмийлар ўзаро ҳамкорлик Меморандумига ҳам имзо чекишди.

Унга кўра, дзюдо бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари йирик мусобақаларга тайёргарлик жараёнида дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлашади. Терма жамоалар ўртасида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади. Мулоқот давомида ҳар икки раҳбар қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни спорт соҳасида янада мустаҳкамлаш бўйича келишиб олишди.

Шунингдек, тадбир давомида Осиё дзюдо федерацияси президенти Обайд ал Анзи билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда дзюдо оммавийлигини ошириш ҳамда Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик кўриш борасида музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунида Азизжон Камилов Обайд ал Анзи ҳамда Жодошбек Колбаевга Ўзбекистон дзюдо федерациясининг эсдалик совғаларини тақдим қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг