11 дек 11:39
Янгиликлар
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларининг қўшма машғулоти якунланди + ФОТО
Унда Ўзбекистон ва қўшни Қирғизистон аёллар терма жамоалари иштирок этди. Ҳар икки жамоа таркибидан ўсмирлар, ёшлар ва катталар жой олганди, яъни аралаш таркиб 21 кунлик йиғинда қатнашди.
Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Усен Рискулов ушбу йиғинга 14 нафар курашчи-қизларни олиб келганди. Мураббийнинг айтишича, "Янгиобод"даги йиғин унинг жамоаси учун ҳар томонла фойдали бўлган.
"Бу ерда кучли жамоа билан биргаликда ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Биз учун самарали ва шу билан бирга фойдали машғулотлар бўлди. Йигирма бир кун давомида жисмоний тайёргарлик машғулотлари билан бирга спарринг-беллашувларга ҳам эътибор қаратдик. Тошкент вилоятидаги йиғин март ойида Хитойда ўтказиладиган лицензион турнирга тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди", - дейди Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Усен Рисқулов.
Фикрлар