UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

28 фев 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Халқаро камондан отиш федерацияси ва Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти Угур Эрденер Тошкентга келди.
Кеча жаноб Эрденер Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюрди. Унга Туркия МОҚ Халқаро алоқалар департаменти раҳбари Кубро Йилдирим ҳамроҳлик қилди.



Дастлаб икки давлат расмийлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, келгусидаги истиқболли режалар юзасидан музокара олиб боришди. Учрашувда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов иштирок этди. Шундан сўнг мажлислар залида Ўзбекистон ва Туркия МОҚ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу меморандум терма жамоаларимиз ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, соҳада эришилган ютуқлар, спорт тиббиёти ва фармакологияси бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Тадбирнинг кейинги қисмида МОҚ музейида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ОАВ ходимлари мазкур меморандум моҳияти, ҳар икки ташкилот ҳамкорлигининг истиқболли режалари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Анжуман якунида Угур Эрденер МОҚнинг мартабали меҳмонлар китобига ўз дил-изҳорларини ёзиб қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг