UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 0 14:10Қозоғистон боксида допинг можароси: ЖЧ финалчиси дисквалификация қилинди 0 13:49Мужибилло Турсунов WBC Гран-приси финалида жанг қилади 0 13:28Жошуа ва Жейкнинг бугунги жанг учун гонорарлари айтилди 0 13:07"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди + ФОТО 0 12:46"Агар сен чиндан ҳам ёмон бола бўлсанг" — Жейк Пол Тайсон Фюрига "вызов" ташлади 0 12:25Ҳамюртимиз Арман Царукян — Шара Буллет оқшомида жанг қилади (Постер+тўлиқ кард) 0 12:04Яхши янгилик: Ўзбекистон Милан ва Кортина-2026 қишки Олимпиадаси учун навбатдаги йўлланмани қўлга киритди! 0 11:43Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади 0 11:22"Бугун мени дўппослашди" — Жейк Пол Энтони Жошуа билан жангга таъриф берди 0 11:01"Бу энг яхши чиқишим бўлмади" — Энтони Жошуа Жейк Пол билан жанг ҳақида 0 10:40Дана Уайт UFC’нинг бозор нархини айтди 0 10:19Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас 0 09:58Энтони Жошуа - Жейк Пол жанги муддатидан аввал якунига етди 0 09:37Мовсар Евлоевнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берилди 0

06 фев 18:58
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.

Унда 2013–2016 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан федерация раҳбариятининг ҳисоботи тингланди.

Айтиш керакки, тўрт йиллик олимпия циклидаги федерация фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди. Гарчанд спортнинг ушбу турида вакилларимиз турли халқаро мусобақалар ва турнирларда иштирок этган бўлса-да, тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси - 2016 йилги Рио-Де-Жанейро шаҳридаги XXXI ёзги Олимпия ўйинларига бирорта ҳам лицензияни қўлга кирита олмадилар.


Конференцияда шунингдек, велоспорт федерацияси раҳбариятининг янги таркиби сайланди. Жумладан, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Нарбаева, унинг ўринбосари этиб Козим Ўринбойхўжаев бир овоздан сайланишди.


Тадбир давомида федерация раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, 2013-2016 йиллар давомида Федерация ижрочилари томонидан йўлга қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, истиқболли режалар хусусида тўхталиб ўтдилар.


Жумладан, спортнинг ушбу турини мамлакатимизда янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу бердилар.


Шунингдек, зудлик билан Ўзбекистон терма жамоа таркибини қайтадан шакллантириш, бунинг учун аввало бутун республикамиз бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, ўқув-машғулот йиғинларига ёш иқтидорли ва малакали мураббийларни жалб қилиш, жоиз бўлса чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида таклиф этиш, велоклубларни ташкил этиш ва албатта кунчиқар юртда бўлиб ўтадиган навбатдаги Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш устивор вазифалар деб белгиланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг