UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0

13 июн 14:11
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон - Венгрия 4:2! Камбэк эвазига мезбонлар мағлуб этилди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлигида ўтаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги куни давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, бугунги дастурдан жамоавий беллашувлар ўрин олган ва ҳозиргина якунига етган драматик баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар - венгриялик дзюдочиларни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Музаффарбек Тўрабоев ва Ирисхон Қурбонбоеванинг мағлубиятидан сўнг 0:2 ҳисобида ютқазаётган жамоамизга Обидхон Номонов, Шукуржон Аминова ҳамда Гулноза Матниязова кетма-кет учта ғалабани тақдим этишди. Сўнгги олтинчи учрашувда Шермуҳаммад Жандриев умумий ғалабамизни таъминлади: Ўзбекистон - Венгрия - 4:2!

Энди терма жамоамиз ярим финал йўлланмаси учун айни дақиқаларда давом этаётган Бразилия - Қозоғистон терма жамоалари учрашуви ғолибига қарши татамига чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг