UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0 15:43Байдарка ва каноэчиларимиз лицензион Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:22Бектемир Мелиқўзиев бўлажак жанги олдидан очиқ машғулотда иштирок этди + ФОТО 0 15:00Ғалабали йўлга қайтган Прохазка чемпион Перейра билан реванш ўтказиш ниятида 0 14:39Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди 0 14:18Чендлер: "Мен Макгрегорни шундай мағлуб этаман-ки, балки уни қайтиб октагонда кўрмассиз" 0 13:57Эртага Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири старт олади (анонс) 0 13:36Дзюдо. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0 12:42Оливейра: "Арман "ўчиб қолганига" ишончим комил эди" 0 12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0

02 мар 15:35
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистон волейбол федерациясига янги раҳбар сайланди

Теглар :  ВолейболМОҚ
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияни қўмита Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда 2013-2016 йиллар давомида олиб борилган ишлар бўйича федерация раҳбариятининг ҳисоботи тингланди.

Маълумки Ўзбекистонда волейбол ўзининг бой тарихи ва анъаналарига эга спорт тури ҳисобланади. Ўз вақтида юртимиздан бир қатор иқтидорли волейболчилар етишиб чиққан ва улар турли мусобқаларда зафар қучиб, мазкур спорт турининг бутун юртимиз бўйлаб оммавийлашувига хизмат қилишган. Булар қаторига Олимпия ўйинлари чемпионлари В.Дуюнова ва Л.Павлова, ёшлар ўртасида Европа чемпионлари Л.Ишмаева, Л.Сулейкина, О.Белова, Л.Лепилина, О.Дубяга, С.Мячинларни қўшишимиз мумкин.



Лекин, сўнгги йилларда мамлакатимизда волейбол спорт турини ривожлантириш, оммавийлигини ошириш, захира спортчиларни тайёрлаб бориш, ёш иқтидорли спортчиларни саралаш, туман-шаҳар ва вилоят мусобақаларини ўтказишга эътибор камайганлиги яққол кўзга ташланиб қолди.

Энг аввало федерациянинг аваалги раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда волейбол спорт турини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмади, федерациянинг 10 та ҳудудий бўлимларида фаолият талаб даражасида йўлга қўйилмади, спорт мусобақалари тизимли равишда, яъни туман, вилоят босқичлари деярли ўтказилмади ва энг муҳими оммавийликка эътибор қаратилмаганлиги сабабли селекция ва саралаш ишлари яхши ташкил этилмади.

Шу боисдан ҳам федерация раҳбариятида ўзгариш қилиш, ишни қайтадан, самарали ташкил этиш, спортнинг ушбу турини ёшлар орасида оммавийлашувига эътибор қаратиш ва шу орқали терма жамоаларга муносиб номзодларни саралаб олиш, бир сўз билан айтганда федерация ишини тубдан ислоҳ қилиш бугунги кун талаби эди.

Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди ва Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Эргаш Рахматуллаевич Шоисматов, унинг биринчи ўринборсари лавозимига “Дори-дармон” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Абдуғани Абдурахмонович Комиловлар бир овоздан сайланишди.



Шунингдек, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари этиб Шерзод Маҳмудович Хушвақтов, федерация Бош котиби этиб эса Санжар Абдуалиевич Абдуллаевлар сайланишди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ва Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султановлар сўзга чиқиб волейбол федерациясининг янги раҳбарияти олдида турган устувор вазифаларга алоҳида урғу бериб ўтишди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда мазкур спорт тури самарадорлигини оширишга қаратилган алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий федерациялар фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ишини жонлантириш, Олимпия захиралари коллежларида волейбол бўлимларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига таклиф киритиш, волейбол спорт турини оммавийлигини ошириш мақсадида туман, шаҳар ва вилоят босқичлари мусобақаларини ташкил этиб, мавжуд спорт базалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, Халқаро волейбол федерацияси билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш ва мамлакатимиз волейбол федерацияси вакилларини Осиё ва Халқаро волейбол федерацияси раҳбарияти таркибига киритиш чораларини кўриш федерация олдида турган асосий вазифалар сифатида белгиланди.



Шунинг билан Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.

Манзил: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг