UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 июл 17:05
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон - Хитой - 3:2. Дўстов терма жамоамизни плей-оффга олиб чиқди

Теглар :  ТеннисДўстовВу
Тошкентдаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ҳозиргина мусобақанинг учинчи кунидан ўрин олган сўнгги бешинчи учрашув ўз якунига етди. Унда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов ажойиб ва муҳим ғалабани қўлга киритди.

Хитойлик Ди Вуга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз рақибини 7:6, 6:3, 7:6 ҳисобида доғда қолдирди. Бу билан Дўстов терма жамоамизнинг умумий 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Бундан аввалги учрашувда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин кутилмаганда Зе Жангга 6:3, 5:7, 6:2, 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Бугунги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон лигасига ўтиш учун ўтказиладиган плей-офф учрашувига олиб чиқди. Тез орада терма жамоамизнинг бўлажак рақиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Терма жамоамиз тўққизинчи маротаба жаҳон лигасига чиқиш учун уриниб кўради. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг