UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0

13 май 19:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда 3 та, Қозоғистон, Куба ва Францияда биттадан олтин. Жаҳон чемпионатининг илк финаллар куни якунланди

Бугун жаҳон чемпионатининг ўн учинчи кунидан ўрин олган финал жанглари бўлиб ўтди.

Бугунги кун доирасида жаҳон чемпионатининг олтита вазнида финал жанглари ўтказилди, шунингдек, уч нафар вакилимиз финалда ўз жангини ўтказди:

1. -48 кг: Саҳил Алаҳвердови (Грузия) - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 0:5) 

2. -67 кг: Дулат Бекбауов (Қозоғистон) - АСАДХЎЖА МЎЙДИНХЎЖАЕВ, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 0:5)

3. -60 кг: Альварес Борхес (Куба) - Софиян Умия (Франция), (Ҳакамлар қарори билан)

4. -75 кг: Вандерлей Перейра (Бразилия) - Мартинес Эрнандес (Куба), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан, 0:5)

5. -51 кг: Билал Беннама (Франция) - ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ, (1-раундда КО-ТКО)

6. +92 кг: Фернандо Арзола Лопес (Куба) - БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ, (1-раунддан сўнг рақиб жангни давом эттиришни истамади).

Шундай қилиб, жаҳон чемпионатининг илк финаллар кунида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон, Куба ва Франция терма жамоалари ҳам биттадан олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, бугунги кун доирасида Куба терма жамоаси 2 та кумуш, Қозоғистон, Грузия, Бразилия ва Франция термалари эса биттадан кумуш медални қўлга киритди.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


19:52. Аренада -51 ва +92 кг вазнда чемпион ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.




19:23. Гувоҳи бўлганингидек, Баҳодир Жалоловнинг рақиби жангни давом эттиришни истамади, ва ўз ўзидан Жалолов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди! Бизда учинчи олтин!

19:15. Баҳодир Жалолов иштирокидаги куннинг сўнгги финал жанги старт олмоқда.




19:03. Энди навбат -75 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорларга. Эслатиб ўтамиз, ушбу вазнда ҳамюртимиз Аълохон Абдуллаев бронза медалини қўлга киритган эди.

19:01. -60 кг вазн тоифасида чемпион ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.




18:53. ҲАСАНБОООООЙ. Дўсматов рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратиб, ўз титуллари ҳисобига жаҳон чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Навбат Ҳасанбойга!


18:45. Куба вакили Йоэнлис Эрнандес бразилиялик Вандерлей Перейрани 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, икки карра жаҳон чемпионига айланди.

18:25. -67 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган ўзбекистонлик АСАДХЎЖА МЎЙДИНХЎЖАЕВ ва бошқа совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

18:17. -48 кг вазн тоифасида чемпион ва совриндорлани тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

18:14. Айни дамда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳам "Ҳумо" Аренада.


18:08. Айни дамда аренада тақдирлаш маросими старт олмоқда.

17:55. Кечанинг учинчи финал жангида франциялик Софиян Умия кубалик Альварес Борхесни енгиб, уч карра жаҳон чемпионига айланди.


17:36. Асадхўжаааа. Бизда биринчи олтин нақд! Мўйдинхжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпионати олтин медали ҳамда 200 минг доллар кафолатланган пул мукофотини, шунингдек, энг асосийси: мухлислар меҳрини қозонди!

17:30. Иккинчи раундда ҳисоб 4:1 кўринишида Асадхўжа томонда бўлди.

17:26. Асадхўжа Мўйдинхўжаев жангнинг биринчи раундини 5:0 ҳисобида ўзиники қилди.

17:20. Санжар Ташкенбай грузиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, -48 кг вазнда олтин медални қўлга киритди!

17:15. Боксчиларимиз ҳам ўз жангларига сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда.











17:13. Жангнинг иккинчи раундидан сўнг ҳисоб 5:0, Ташкенбай фойдасига!






17:03. Илк жанг старт олди. Санжар Ташкенбай Саҳил Алаҳвердовинга қарши!

16:07. Ассалому алайкум, қадрли бокс мухлислари! Бугун Тошкентда давом этаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк финал жанглари бўлиб ўтади. Бугунги кун доирасида уч нафар боксчимиз финал жангида рингга чиқади. Қарийб бир соатдан сўнг бугунги жанглар старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
13 май 19:04:39
Vosiq Jovliyev
Asadxo'ja va Hasanboylarni bugungi sof g'alaba bilan tabriklayman. O'zbekiston bayrog'ini yuqorilarga ko'tarishdan charchamanglar va davomli bo'lsin qolgan bokschilarimizga ham oltin nasib qilsin
   
13 май 18:05:29
Коканд
Баракалла Асадхўжа аниқ устунлик билан енгди.
   
13 май 18:00:31
SPRINTERshashist
Оламспорт мудраб уйкисираб утирибди. Ман жанглар руйхатини чёт каналларидан оляпман
   
13 май 17:58:55
SPRINTERshashist
Яна битта жангдан кейин Хасанбой ва Боходир чикади
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг