UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

13 авг 08:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда ҳакамлик фаолиятини ривожлантириш йўлида навбатдаги қадам ташланди

Ўтган йили Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида ўз стратегиясини ишлаб чиққан эди.

 Ушбу лойиҳа доирасида ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида IBAнинг кўзга кўринган инструкторлари, тажрибали реферилари иштирокида семинарлар ташкил этилганди. 

Мазкур лойиҳанинг давоми сифатида вилоятларда ҳам Ўзбекистон бокс федерацияси мутахассислари томонидан семинарлар ташкил этилмоқда. Шу кунларда Наманган шаҳрида водий вилоятлари, шу жумладан Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан ҳакамликка 50 нафардан ортиқ номзод учун семинар бўлиб ўтмоқда. 

Семинар Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ҳайъяти раиси Бекжон Юсупов, Ўзбекистон бокс федерацияси ижрочи директори Шоҳид Тиллабоев, федерация мутахассиси Мирсолиҳ Сагатов томонидан ташкил этилган. 

Ушбу семинар 11-14 август кунларига мўлжалланган. Семинар дастуридан назарий ва амалий дарслар ўрин олган. Дастлабки икки кунда назарий машғулотлар ўтказилса, яна икки кун амалий машғулотларга бағишланади. Қайд этиш лозимки, амалий машғулотлар шу кунларда Наманган мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги доирасида ўтказилади. Семинар якунида ўтилган мавзулар юзасидан имтиҳон ҳам ташкил этилади ва синовлардан муваффақиятли ўтганлар учун махсус сертификатлар тақдим этилади. 

Бундай семинарларнинг кейингиси Воҳа вилоятлари бўйлаб ташкил этилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу лойиҳа орқали мамлакатимизда ташкил этиладиган вилоят биринчиликлари, Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари учун яхши савиядаги ҳакамлар етказиб бериш, уларнинг савиясини кўтариш ва федерация қошидаги ҳакамлик корпусини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг