UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида лицензияларимиз камайди, лекин... 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0 13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0 12:48Ислам Махачев октагонга чиқадиган UFC 302 турнирининг яна бир жанги тасдиқланди 0 12:27Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади 0 12:0618+. Матеуш Ребецкининг кечаги жангдан кейинги ҳолатини кўрдингизми? + ФОТО 0 11:45WBC Девин Хейнининг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0

19 май 09:03
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда ҳар йили Параспорт халқаро фестивали ўтказилади

Мамлакатимизда бир йилда бир марта Параспорт халқаро фестивали ўтказилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маълум қилинган.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси доирасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни параспорт турлари билан кенг қамраб олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятга интеграция қилиш мақсад қилинган. 

Қарор билан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб кўзи ожизлар, заиф эшитувчилар ва ампутантлар ўртасида параспорт турлари туркумига киритилган парастол тенниси, 5х5 футбол, голбол, параенгил атлетика, парапауэрлифтинг, парабадминтон, шахмат ва бошқа спорт турлари бўйича Тошкент шаҳрида республика параспорт фестивали, шунингдек, бошқа ҳудудларда параспорт фестиваллари ташкил этилади. 

Ҳужжатга кўра, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ўқувчилари ўртасида паралимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, таниқли спортчилар томонидан маҳорат дарслари, семинарлар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг