UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

22 дек 12:17
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда илк маротаба! Миллий олимпия қўмитаси "Миллий спорт мукофоти-2018" тақдирлаш маросимини ўтказади

2018 йил ўзбек спорти учун ҳар томонлама муваффақиятли кечди.

Йил давомида ўзбекистонлик спортчилар Индонезияда ўтказилган XVIII Осиё ва III ПараОсиё ўйинлари, шунингдек, Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам рекордларни янгилашди. Бундан ташқари ҳамюртларимиз турли халқаро мусобақаларда, рейтинг турнирларида, қитъа ва жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этдилар.

Йил якунлангани сари, ҳар бир соҳада эришилган ютуқлар, камчиликлар сарҳисоб қилинади, энг яхшилар эътироф этилади. Жумладан, спорт соҳасида ҳам. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба катта масштабдаги "National Sports awards-2018" (Миллий спорт мукофоти-2018) тақдирлаш кечаси ташкил этилади.

Хабарингиз бор, спорт соҳасида йил лауретларини аниқлаш мақсадида МОҚ расмий сайти www.olympic.uz да тўртта йўналиш бўйича сўровнома ташкил этилганди. Энди Миллий олимпия қўмитасининг махсус комиссияси сўровнома натижаларини ўрганиб чиқади ва якуний қарор 28 декабрь куни "Халқаро анжуманлар саройи"да ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Ўша оқшом умумий ҳисобда 18 йўналида йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилади.

Дарвоқе, ушбу тантанали тақдирлаш маросимига ташриф буюриш имконияти мухлисларда ҳам мавжуд. Сайтнинг Facebook'даги саҳифаси орқали ташкил этиладиган танлов орқали ушбу тадбир учун таклифномани қўлга киритишингиз мумкин. Шошилинг, бунақаси ҳали бўлмаган!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг