UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0

22 июн 14:55
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда Олимпия ҳафталиги старт олди + ФОТО

23 июн – Халқаро Олимпия куни. Ҳозир бутун дунёда ушбу сана муносабати билан турли оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугундан мамлакатимизда ҳам “Халқаро Олимпия куни” доирасида ўтказиладиган тадбирлар старт олди. 

Коронавирус пандемияси тўлиқ ортга чекинмаганини инобатга олган ҳолда ушбу байрамни ихчам ва чиройли қилиб ўтказиш кўзда тутилган. 28 июнга қадар давом этадиган ушбу ҳафталикда 15 та федерацияларимиз турли оммавий тадбирлар, қизиқарли мусобақалар ташкил қилишни режалаштирган. 

Бугун эрта тонгда МОҚ биносида ушбу мусобақалар стартига бағишланган катта флешмоб ўтказилди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, федерация ва ассоциациялар масъуллари, фахрийлар ва ёш спортчилар жам бўлишди. 

Тадбирда мутасаддилар Халқаро Олимпия куни тарихи, унинг ўзига хос аҳамияти, ҳукуматимиз томонидан соғлом турмуш тарзи ва Олимпизм ғояларини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Шундан сўнг йиғилганларга Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг дунё Олимпия оиласига йўллаган байрам табриги қўйиб берилди. 

Тадбир якунида иштирокчилар билан Халқаро Олимпия кунига бағишланган флешмоб жараёни бўлиб ўтди ва барча эсдалик учун суратга тушишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг