UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0

13 июн 19:47
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда «Олимпия куни»га бағишлаб қандай тадбирлар ўтказилади?

Теглар :  Олимпия куни
Халқаро Олимпия қўмитасига (ХОҚ) 1894 йил 23 июнь санасида барон Пер де Кубертен томонидан асос солинган.

Олимпия кунини нишонлаш ҳақидаги қарор – 1948 йилнинг январь ойида Санкт-Мориц шаҳри (Швейцария)да ўтказилган ХОҚнинг 42-сессиясида қабул қилинган. 

«Олимпия куни» илк бор 1948 йил 23 июнда Австралия, Бельгия, Канада, Буюк Британия, Греция, Португалия, Швейцария, Уругвай ва Венесуэла Миллий олимпия қўмиталари томонидан нишонланган. Мазкур спорт байрами қарийб 60 йил давомида «Олимпия югуриш куни» сифатида ўтказиб келинган. 2009 йилга келиб ХОҚнинг ўша пайтдаги президенти Жак Роггенинг таклифи ҳамда Халқаро Олимпия қўмитаси қарорига кўра «Олимпия югуриш куни» – «Олимпия куни» деб ўзгартирилди.

Бугунги кунда «Олимпия куни» дунёда оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро Олимпия қўмитасига аъзо 205та давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишади. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда Олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, каттаю кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган меҳрни янада юксалтиришдан иборат.

Бутун дунёда коронавирус пандемияси кенг тарқалиши сабаб 2020 йил инсоният тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлмоқда. Тарихда илк бор барча тадбирлар, анжуманлар, байрамлар онлайн тарзда ўтказиляпти. Пандемия ҳозирги кунда спорт олами вакилларига янгидан янги жумбоқларни тақдим қилмоқда. Улардан бири 23 июнь куни нишонланадиган «Олимпия куни» байрамидир.

Пандемия сабабли 2020 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бир йилга қолдирилди. Бироқ «Олимпия куни» ортга сурилмайди. Шу боис ҳозирда Халқаро Олимпия қўмитаси ва барча Миллий олимпия қўмиталари яқинлашиб келаётган мазкур байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш устида иш олиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам мазкур санани ўзгача шукуҳда қарши олишга ҳаракат қилинмоқда. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида Ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир йўналиш вакилларига қилинадиган ишлар бўйича вазифалар юклатилди.

27 йилдирки юртимизда Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббуси қўллаб-қувватланган ҳолда, мамлакатимизда «Олимпия куни» кенг нишонланиб келинмоқда. Бу кун тадбир иштирокчилари ўзларини ҳақиқий олимпиячи сифатида ҳис этиш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистонда бу йилги «Олимпия куни»да:

- 15-16 июнь кунлари виртуал югуриш мусобақасини ўтказиш;
- 17-20 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда «Олимпиада – бу...» рукнида машҳур спортчи ва спорт ишқибозларининг интервьюларини ташкил этиш;
- 20 июнь куни онлайн бадантарбия ва мастер-класс тадбирини марафон тарзида ZOOM платформаси орқали ўтказиш белгиланган.

Ҳозирда ушбу байрамга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича иш олиб борилмоқда. Шуни айтиш мумкинки, бу йил мухлислар ҳар қачонгидан ўзгача «Олимпия куни»га гувоҳ бўлишади. Онлайн тарзда ўтказиладиган байрам учун турли онлайн мусобақалар ва спортимиз юлдузлари иштирокидаги ажойиб чиқишлар режалаштирилган.

Бу йил «Олимпия куни» #StayStrong, #StayHealthy ва #StayActive шиорлари остида ўтказилади. Бу чақириқлар нафақат ўзбек, балки бутун дунё спортчилари ва аҳолисини уйда қолиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга чорлайди.

Азиз юртдошлар, сиз ҳам ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун биз билан уйда қолиб спорт билан шуғулланинг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг