UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0

20 июн 11:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда “Olympic Day” бошланди!

23 июнь – Халқаро Олимпия куни. Халқаро Олимпия қўмитаси ташкил топган ушбу сана бутун дунёда катта шодиёна сифатида нишонланади.

ХОҚ қарорига кўра, барча мамлакатлар ушбу байрамни 23 июнь куни атрофида нишонлашлари мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистонда 2020 йилги Олимпия куни бугун нишонланмоқда. Асосий байрам тадбири бугун ўтказилсада, ушбу кун шукуҳи бир неча кун муқаддам бошланган. Жумладан, 15 июндан виртуал югуриш дастури йўлга қўйилиб, унда ҳозиргача 500 нафарга яқин ҳамюртимиз ўз омадини синаб кўришди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам “Олимпиада – бу . . .” лойиҳаси йўлга қўйилиб, унда таниқли ўзбек спортчилари ва минглаб мухлисларимизни жалб қилдик.

Айни пайтда бутун дунё коронавирус пандемияси таъсири остида бўлгани боис бу йилги байрам барча мамлакатларда онлайн тарзда қарши олинмоқда. Шу жумладан, диёримизда ҳам.

Одатга кўра, ушбу санада югуриш ва бошқа турли спорт мусобақалари, жисмоний машғулотлар бажарилиб, бу орқали барча соғлом турмуш тарзига тарғиб қилинади. Бугун эрта тонгда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар ходимлари, спортчи ва мураббийлар ушбу кун доирасида биргаликда бадантарбия машқини бажаришди.

Бугунги байрам дастури шу билан ниҳоясига етмайди, албатта. Кун давомида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ўзбек спортининг ёрқин вакиллари иштирокида асосий тадбир онлайн тарзда ўтиши белгилаб қўйилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг