UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

24 июл 16:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда ўтказилган "Олимпия куни" ХОҚ эътирофида

Хабарингиз бор, 23 июнь куни дунё бўйлаб "Халқаро олимпия куни" деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан мамлакатларда мазкур санага бағишланган турли спорт тадбирлари ташкил этилади. Қувонарлиси, 5-6 июль кунлари Ўзбекистонда ўтказилган "Олимпия куни" доирасидаги тадбирлар Халқаро олимпия қўмитасининг расмий "OLYMPIC HIGHLIGHTS" журнали томонидан ҳам эътироф этилди. 

Унда мамлакатимизда ўтказилган мазкур тадбирлар йирик масштабда ташкил этилгани, байрам Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 та ташаббуси дастури доирасида ўтказилгани қайд этилган.

"Ўзбекистон МОҚ 20019 йилги Олимпия кунида мамлакат бўйлаб 2000 та спорт тадбири ташкил этилганини ва бу 2,5 миллион иштирокчини бирлаштирганини эълон қилди. Гала-концертга эса 8000 томошабин ташриф буюрди. Мактабгача таълим муассасаси, мактаб, коллеж, университет ва ёзги оромгоҳлар бўйлаб оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Олимпия куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бешта ташаббусидан бири доирасида ташкил этилди. Бу мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни спорт билан қамраб олиш ва уларни спорт билан шуғулланишга чорлашга йўналтирилгандир" - дейилади Халқаро олимпия қўмитаси журналида. 

Ўзбекистонда ўтказилган Олимпия кунидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг